...
МЕНЮ
ONLINE TV

МТЖ Туркияда Афғонистон билан ўйнайдими? ЎФА эътироз билан чиқди


10:58, 18.12.2018 Спорт
 3 795

Мазкур хабарларга манба сифатида Туркманистон футбол федерациясининг расмий сайти кўрсатилган.

Хабарингиз бор, бир неча кун аввал Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзолари Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетган эди. МТЖ 15-29 декабрь кунлари Анталия шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиши белгиланган. Бу орада эса ижтимоий тармоқлар ва айрим интернет-нашрларда МТЖнинг 28 декабрь куни Афғонистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Мазкур хабарларга манба сифатида Туркманистон футбол федерациясининг расмий сайти кўрсатилган. Ўзбекистон Футбол ассоциацияси бу хабарни рад этиб, мурожаат билан чиқди.
 
“Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу хабар нотўғри эканлигини маълум қилади. Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Афғонистон билан ўртоқлик ўйини ЎТКАЗМАЙДИ”, дейилади расмий мурожаатда.
 
Айтилишича, Туркиядаги йиғин давомида битта назорат учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Бу назорат учрашуви ёпиқ тарзда бўлиб ўтади. Қайси жамоага қарши нечанчи санада ўтказилиши ОАВ орқали маълум қилинади.
 

Теглар:Миллий терма жамоа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!