...
МЕНЮ
ONLINE TV

Терма жамоанинг Эронга қарши ўйини Суперлигада тақвим ўзгаришига сабаб бўлди


14:38, 30.04.2018 Спорт
 2 180

Миллий терма жамоа Эронга 17 май куни йўл олади ва 20 май куни қайтиб келади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 19 май куни бўлиб ўтадиган Эронга қарши ўйини сабаб Суперлига тақвимида ўзгариш юзага келди. Бу ҳақда ЎзПФЛ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Эрон ва Ўзбекистон термаларининг Теҳронда ўтиши керак бўлган халқаро ўртоқлик учрашувлари 17 май санасига келишилган бўлиб, ПФЛ Суперлига тақвимини шунга қараб мослаштирганди. Бироқ кейинчалик форслар 19 май санаси бўйича келишув таклиф қилди.
 
Шу тариқа, ўртоқлик ўйинининг ўтиши сўроқ остида қолганди. Аммо яқинлашиб келаётган Осиё Ўйинлари сабаб терма жамоа мураббийлар штаби Эронга қарши учрашувни керакли деб ҳисоблади. Эронга қарши халқаро ўртоқлик ўйини ўз кучини сақлаб қолди ва шу сабабга кўра, ПФЛ Суперлиганинг 12-тур вақтларига ўзгартириш киритди.
 
Унга кўрра, 12-тур беллашувлари 20 май куни старт олиб, 22 май куни якунига етиши керак эди. Эндиликда “Насаф” ҳамда “Нефтчи” клублари ўртасидаги беллашув 14 май душанба кунига кўчди. АГМК –“Бунёдкор”, “Навбаҳор” – Металлург”, “Сўғдиёна” – “Пахтакор” учрашувлари 15 май кунига белгиланди.
 
Миллий терма жамоа Эронга 17 май куни йўл олади ҳамда 20 май куни қайтиб келади. Терма жамоа лагерига нисбатан камроқ футболчисини жўнатаётган “Қўқон-1912” ҳамда “Локомотив” клублари иштирокидаги 2 ўйин 22 май сешанба куни бўлиб ўтади.
 
Суперлига, 12-тур.
 
14 май, душанба.
“Насаф” — “Нефтчи”
 
15 май, сешанба
АГМК — “Бунёдкор”
“Навбаҳор” — “Металлург”
“Сўғдиёна” — “Пахтакор”
 
22 май, сешанба
“Қўқон-1912” — Бухоро
“Локомотив” — “Қизилқум”  
 
Кейинроқ ўйинлар вақти Рамазон тақвимидан келиб чиқиб белгиланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Миллий терма жамоа Суперлига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!