...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ажойиб янгиликни эълон қилди


14:30, 30.04.2018 Жамият
 8 501

Келаси икки йилда бу бўйича юқори натижаларга эришиш кутилмоқда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳамда  АҚШнинг Boeing корпорацияси навбатдаги Boeing 787-8  Dreamliner йўловчи самолётини етказиб бериш бўйича шартномани имзолади.  Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар қилди.
 
Ушбу қўшимча самолётни ҳисобга олган ҳолда,  Ўзбекистоннинг миллий авиаташувчиси 2020-йилгача ўз паркида шу турдаги олтита самолётга эга бўлади.
 
Жорий йилнинг май ойи ўрталарида етказиб берилиши кутилаётган учинчи Dreamliner,  МАК авиапаркида мавжуд бўлган аввалги иккита Boeing 787-8 Dreamliner’дан йўловчи ўриндиқларининг сони кўплиги – умумий сони 270 (бизнес классда 24та,  иқтисод классда 246та) ва экипаж дам олиши учун алоҳида бўлинма ташкил этилганлиги билан фарқланади.  
 
Самолётда авиакомпаниянинг бошқа Boeing 787 Dreamliner ҳаво кемаларидаги каби ёнилғи тежаш самарадорлигини ошириш,  шовқин даражасини пасайтириш ва атмосферага корбанат ангдрид 2 ажраб чиқишини камайтириш имконини берувчи GE Авиацион компаниясининг GEnx-1B  двигателлари ўрнатилган.
 
Таъкидлаш керакки, Dreamliner самолётларининг келиши билан МАК авиапарки ноёб авипарк даражасига етди. 
 
Маълумот ўрнида,  “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Марказий Осиёда Boeing 787 Dreamliner самолётларига буюртма берган биринчи буюртмачидир.   Миллий авиакомпания тарихда биринчи марта ушбу русумдаги самолётда Тошкентдан Нью-Йоркка илк узлуксиз парвозини амалга оширди.
Темур Назаров

Теглар:Миллий авиакомпания Dreamliner Boeing 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар