...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украина осмонидаги Малайзия самолётини рус ракетаси қулатганми?


08:50, 25.05.2018 Олам
 3 768

Халқаро тергов гуруҳи вакиллари ракетани учирган одамнинг шахси текширувлар якунлангач эълон қилиниши таъкидлаган.

Халқаро тергов гуруҳи 2014 йил Украина осмонида уриб туширилган Малайзия авикомпаниясига қарашли самолётни рус армияси арсеналидаги ракета билан уриб туширилганини аниқлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
 
Самолёт Россия Ҳаво ҳужумига қарши 53-зенит-ракета бригадасининг “Бук” ракета қурилмаси билан уриб туширилган. Лайнерни ҳалокатга учратган “Бук” ракеталари воқеадан тўрт кун аввал Курскдан Украинага қараб йўлга чиққани аниқланган.
 
Халқаро тергов гуруҳи вакиллари ракетани учирган одамнинг шахси текширувлар якунлангач эълон қилиниши таъкидлаган.
 
Маълумот ўрнида, “Малайзия авиалинияси”нинг Boeing-777 самолёти 2014 йил 17 июл куни Амстердамдан Куала Лумпурга кетаётиб, Украина осмонида украин-рус чегарасидан 40 километр узоқликда уриб туширилган эди. Самолётдаги барча 298 киши ҳалок бўлган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Украина Малайзия Boeing-777 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!