...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шереметьево-Бухоро йўналишида илк парвозни амалга оширган самолёт муваффақиятли қўнди


12:04, 02.11.2018 Жамият
 2 679

Айни пайтда Бухородан Россия пойтахтига борадиган йўловчилар, жумладан, ишбилармон доира вакиллари учун ҳам мазкур авиакомпаниянинг ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари хизмат кўрсатадиган Boeing-737 ҳаво лайнерлари қулай.

Кеча, 1 ноябрь куни Шереметьево-Бухоро йўналиши бўйича илк парвоз амалга оширилди. Россия Федерациясининг “Аэрофлот” миллий авиакомпанисияга қарашли Boeing-737 самолёти 4 соат 5 дақиқадан сўнг “Бухоро” халқаро аэропортига келиб қўнди. Ўз ичига 155 йўловчини олган ҳаво лайнери тантанали кутиб олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
“Самолётимиз “Бухоро” халқаро аэропортига муваффақиятли қўнди. Аэропортингиз экипаж аъзоларига жуда ёқди. Бу ерда барча замонавий шароитлар яратилган. “Бухоро” халқаро аэропортининг бир неча йилдан буён “Аэропорт” халқаро фуқаро ассоциацияси томонидан ўтказилаётган “Йилнинг энг яхши аэропорти” танловида ўз тоифасида ғолиб чиқиб келаётгани бежиз эмас экан”, дейди Boeing-737 бортпроводниги Андрей Мажоров.


 
Янги авиақатновнинг йўлга қўйилиши АҚШ ва Европанинг турли шаҳарларидан Бухорога келаётган сайёҳлар сони кўпайиб бораётгани билан боғлиқ. Улар Москвадан тўғридан-тўғри қадимий шаҳарга келиш учун “Аэрофлот” имкониятидан фойдаланади. Айни пайтда Бухородан Россия пойтахтига борадиган йўловчилар, жумладан, ишбилармон доира вакиллари учун ҳам мазкур авиакомпаниянинг ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари хизмат кўрсатадиган Boeing-737 ҳаво лайнерлари қулай.
 
Яна бир янгилик. Бухорода “Аэрофлот” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси филиали ҳам очилди. Бу хизмат офиси “Бухоро” аэропортида йўловчи чипта ва юкларини у йўл оладиган Европа мамлакатлари ёки Америка Қўшма Штатлари тегишли шаҳарларигача расмийлаштирилишини таъминлайди. Шу тариқа, йўловчи Москвага боргач, чиптада кўрсатилган манзил учун ҳужжатларни қайта расмийлаштиришига ҳожат қолмайди.





Теглар:Boeing-737 Бухоро халқаро аэропоти Шереметьево-Бухоро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар