...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Пахтакор”, “Бунёдкор” ёки “Локомотив” Суперлигадан тушиб қолиши мумкин


19:42, 03.10.2018 Спорт
 4 737

Умид Аҳмаджонов Суперлига формати кейинги йили ўзгариши мумкинлигини айтиб ўтди.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон Суперлигаси формати ва унинг ўзгариш эҳтимоллари ҳақида ўз фикрларини билдирди.
 
“Суперлигамизнинг бу йилги формати келаси йили ҳам шу тарзда давом эттирилади дегани эмас. Айни пайтда биз яна бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқамиз. Айни пайтда чемпионатимизда 12 та жамоа иштирок этяпти. Лекин футбол миллионлар ўйини эканлигини унутмаслигимиз керак. Ўзбекистонда эса футболни жуда севишарди. Шунинг учун унинг ҳар бир вилоятида, шаҳрида албатта футбол бўлиши керак. Биргина Тошкентнинг ўзидан учта жамоанинг нима кераги бор? Масалан, мен Андижон халқи ўз жамоасини Суперлигада кўришини хоҳлайман. Чунки улар бунга муносиб. Ёки Самарқандни олайлик. Самарқандда ҳам албатта футбол бўлиши керак.
 
Шу боис биз чемпионат форматини яна қайта кўриб чиқамиз ва буни муҳокама қиламиз. Футболдан бутун халқимиз баҳраманд бўлиши керак. Чунки биз Ўзбекистон футболини юксакларга кўтариш учун меҳнат қилаяпмиз. Шунинг учун чемпионатимиз тизими борасида ҳаммасини яхшилаб ўйлаб кўрганимиздан кейин қарор чиқарамиз”, дейди ЎФА биринчи вице-президенти “Футбол Экспресс” газетасига берган интервьюси чоғида.
 
Шундай қилиб, кейинги мавсумда Ўзбекистон Суперлигасида ҳар бир вилоятдан биттадан жамоа иштирок этиш вараианти ҳам қўлланилиш эҳтимоли ҳам мавжуд.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Суперлига Умид Аҳмаджонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!