Ўша вақт номаълум шахс Ж.Э.нинг чап елкасига пичоқ билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган.
Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида шу йил 15 декабрь куни номаълум шахс фуқаро Ж.Э.нинг уйига ўғирлик қилиш мақсадида кирган. У меҳмонхонадаги шкафларини титаётганида, Ж.Э.нинг 6 ёшли ўғли уни кўриб қолган. Шунда номаълум шахс болани пичоқ билан қўрқитиб, Samsung русумидаги мобиль телефони ва майда купюралардаги пулларини олиб, қочиб кетаётганида Ж.Э. унинг орқасидан қувиб етиб олиб, ушламоқчи бўлган. Ўша вақт номаълум шахс Ж.Э.нинг чап елкасига пичоқ билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган.
Натижада Ж.Э.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Иштихон туманида яшовчи Ш.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Тергов давом этмоқда.