...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК самолёти бузилиб қолди


15:14, 20.08.2018 Олам
 4 427

Йўловчилар “Домодедово” аэропортида кутишларига тўғри келган.

Россия пойтахти Москва шаҳридаги “Домодедово” аэропортида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Тошкентга учиши керак бўлган 602-рейси кечиктирилган.
 
МАКнинг маълум қилишича, Dreаmliner самолётининг асосий компьютери ишламай қолган. Авиакомпания мутахассислари ҳозирда бузилган қисмни тузатиш устида иш олиб боряпти. Агар яқин вақтда уни тузатишнинг иложи бўлмаса, йўловчилар учун бошқа самолёт юборилади.

Кечикиш сабаб йўловчиларнинг асосий қисми меҳмонхонага жойлаштирилган. Фақатгина виза муддати тугаган сайёҳлар аэропортда кутишларига тўғри келмоқда. Болали йўловчиларга эса бизнес залдан жой ажратилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари Домодедово аэропорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!