Акциядорлик жамиятлари тузилиши белгилаб қўйилган ва уларнинг асосий вазифалари белгилаб берилган.
Ҳужжатга кўра, миллий авиакомпания қошида Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports (аэропортни назорат қилиш бўйича) акциядорлик жамиятлари тузилиши белгилаб қўйилган ва уларнинг асосий вазифалари белгилаб берилган.
Компания матбуот хизматининг хабар беришича, ҳужжат билан авиакомпания тизимидаги давлат унитар корхоналари масъулияти чекланган жамият шаклига ўтказилади. Жумладан самолётларга техник ёрдам кўрсатувчи “Uzbekistan Airways Technics” ҳам МЧЖ шаклида қайта ташкил қилинади, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
“Ўзаэронавигация маркази” эса Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилади. “Махсус авиацион ишлар бўйича авиакомпания” базасида “Uzbekistan Helicopters“ МЧЖ ташкил қилинади.