...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги 16 та қабристон ҳудуди кенгайтирилади


20:31, 17.12.2018 Жамият
 8 024

Қабристонлар рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳридаги қабристонларнинг санитария ҳолатини яхшилаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
 
Ҳукумат қарори билан:
 
  • Тошкент шаҳридаги кенгайтирилиши режалаштирилаётган қабристонлар ва уларга ажратилаётган ер майдонлари рўйхати;
 
  • Тошкент шаҳридаги қабристонларнинг санитария ҳолатини яхшилаш ишларини молиялаштиришнинг асосий параметрлари;
 
  • 2018-2020 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасини таъминлаш учун махсус автотранспорт ва техника воситалари рўйхати тасдикланди.
 
Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги турар жой ва нотурар жой бинолари бузилиши ҳисобига қабристонлар учун ажратиладиган ер участкаларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасига (кейинги ўринларда Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси деб аталади) бириктириб бериш чораларини кўради.
 
Тошкент шаҳридаги қабристонларни кенгайтириш, Тошкент вилояти худудидан Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасига ер майдонлари ажратилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг ҳар чорак якуни бўйича прогноздан ортиқча тушган даромад кисми маблағлари, захира жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига белгиланган тартибда қоплаб берилиши белгилаб қўйилди.
 
Бундан ташқари, қуйидагилар:
 
  • Тошкент шаҳридаги қабристонларнинг санитария ҳолатини яхшилаш билан боғлик тадбирларни бажариш – ҳар йили Тошкент шаҳрининг ободонлаштириш соҳаси учун ажратиладиган маблағлар, Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
 
  • Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасини махсус автотранспорт ва техника воситалари билан таъминлаш – Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари;
 
  • қабристонлардаги электр энергияси, газ таъминоти, алоқа тармоғи, ичимлик сув ва канализация тармоқларини қуриш ва таъмирлапш ишлари – “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ўзбектелеком” АК ва “Сувсоз” ДУКнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
 
Тошкент шаҳридаги кенгайтирилиши режалаштирилаётган қабристонлар ва уларга ажратилаётган ер майдонлари рўйхати


Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қабристон Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар