Ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрининг Виборг туманида Ўзбекистон фуқароси бешинчи синф ўқувчи қизни зўрлаб, унга жароҳат етказди. Бу ҳақда Федерал янгиликлар агентлиги хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, воқеа кеча, 14 октябрь куни содир бўлган. Соат 13:05 да 1975 йилда туғилган, ишсиз Ўзбекистондан борган эркак Староорловский кўчасида 2006 йилда туғилган қизга ҳужум қилган. У 12 яшар қизни зўрлаган.
Ўқувчи лат ейиш ва чап билагида тери ости қон кетиши жароҳати билан шифокорга мурожаат қилган. Улар қизга ёрдам кўрсатиб, аҳволи яхшилигига ишонч ҳосил қилгач, уйга жавоб беришган.
Гумонланувчини полиция ходимлари қўлга олган. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилган. Полиция жиноят тафсилотларини суриштиряпти.

Суннатилла Абдуллаев