...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон фуқароси Тюменда аёлни зўрлаганликда айбланмоқда


15:15, 05.10.2017 Олам
 7 073

Зўрланган аёл меҳмонни ўзи уйига таклиф қилган...

Россиянинг Тюмен вилоятида уч нафар эркак бир жувонни пичоқ билан қўрқитиб зўрлагани айтилмоқда.
 
Тюменда тергов органлари ўзганинг соғлиғига зарар етказиш, зўрлаш иши юзасидан жиноят иши қўзғатдилар. Терговда Россия Федерацияси ҳудудида тегишли тартибда рўйхатда ўтмаган Ўзбекистон фуқароси шубҳа остига олингани айтилмоқда.
 
Ушбу жиноят 2 октябрь куни юз берган бўлиб, Республика кўчасидаги хонадонда бир гуруҳ шахслар алкоголь ичимликлар истеъмол қилишган. Меҳмонлар кетганидан сўнг уйда 29 ёшли уй эгаси бўлган аёл ва у билан икки ҳафталар олдин танишган эркак қолишган.
 
Маст ҳолатдаги меҳмон уй эгасини зўрлашга қарор қилган ва унинг қаршилигига учрагач, пичоқ билан қўрқитиб номусини таҳқирлаган.
 
Эркак ухлаб қолгач, жабрланувчи ёрдамга қўшниларини чақирган, улар ўз навбатида полиция ходимларига мурожаат қилишган. Гумонланувчи қочишга уринганида қўлга олинган.
 
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тергов олиб борилаётгани хабар қилинган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Россия Зўрлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!