...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда турклар билан ҳамкорликда “SMART университет” лойиҳаси амалга оширилади


11:29, 28.11.2018 Жамият
 1 652

Ууниверситетда “SMART университет” элементларини босқичма-босқич жорий этишга киришилди.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Туркиянинг Informascope компанияси билан ҳамкорликда “SMART университет” лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махусус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
 
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни университет ректори Шавкат Шарипов ва Informascope компанияси бошқарув директори Қуванч Чинар иштирокида мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.
 
Тошкент давлат педагогика университетида замонавий талаблар даражасида “SMART университет” элементларини жорий этиш бўйича бир қатор амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. Жумладан,


 
  • университетда мавжуд турли хил ахборот тизимлари, компьютер дастурларини ўзаро интеграция қилиш;
 
  • фойдаланувчиларни ягона идентификация тизим орқали исталган жойдан университет ресурсларидан фойдаланишларини йўлга қўйиш;
 
  • бугунги кундаги қурилмаларга мос иловалар яратиш эвазига мавжуд тизимлардан  фойдаланиш географиясини кенгайтириш;
 
  • талабалар билимини назорат қилишнинг автоматлашган тизимини жорий этиш;
 
  • битирув малакавий ишлари, магистр PhD ва DSc  диссертацияларини, “плагиат”га текшириш автоматлаштирилган тизимини шакллантириш;
 
  • “SMART” технологиялардан фойдаланиш бўйича профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун  “мастер-класслар” ташкил қилиш.
 
Музокаралар якунида Informascope компанияси билан университетида “SMART университет” элементларини босқичма-босқич жорий этишга киришилди.

Теглар:SMART университет Тошкент давлат педагогика университети 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар