...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЎзМАА Бош директори лавозимидан озод этилди


12:09, 28.11.2018 Жамият
 4 306

2017 йилдан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақдаги маълумотни QALAMPIR.UZ манбаси ҳам тасдиқлади.
 
Матбуот ва ахборот агентлигига ўтказилиши муносабати билан лавозимдан озод этилгани ҳақида қарор келиб тушган. Бироқ, Тангриевнинг қайси лавозимда иш бошлагани маълум қилинмаган.
 
Лазиз Тангриев 1968 йил Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида туғилган.
 
Маълумоти олий. 1994 йилда Ўзбекистон Миллий Университетини, 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги журналист, магистр. Сиёсий фанлар номзоди.
 
1985 йилдан Ангор тумани “Илғор” газетаси мухбири, бўлим мудури, масъул котиби;
 
1991 йилдан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий қўмитаси ташкилий бўлим йўриқчиси, матбуот бўлими мудири;
 
1996 йилдан Ўзбекистон Республикаси ёшларининг “Камолот” жамғармаси ташкилий бўлими мудирининг ўринбосари, матбуот бўлими мудири;
 
1997 йилдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг маданият, ижодий ташкилотлар ишлари бўйича хизмати консултанти;
 
2006 йилдан “Ўзбекистон” НМИУ директорининг нашриёт ишлари бўйича ўринбосари;
 
2007 йилдан “Ғафур Ғулом” номидаги НМИУ директори лавозимларида ишлаган.
 
2017 йилдан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди. 

Теглар:Лазиз Тангриев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар