...
МЕНЮ
ONLINE TV

Миллий кутубхона 14,6 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳани амалга оширади


20:58, 12.07.2018 Жамият
 2 014

Лазиз Тангриев Жанубий Кореяда ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида музокаралар олиб борди.

Бугун, 12 июль куни Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида жойлашган, 6,5 миллион (шундан 844 мингтаси хорижий нашрлар) босма ва электрон китоб фондига эга Корея миллий кутубхонаси ҳамда Ёнсей университетининг Марказий кутубхонаси фаолияти, у ерда китобхонлар учун яратилган шарт-шароит ва қулайликлар билан танишди.
 
Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори ва Жанубий Корея миллий кутубхонасининг электрон кутубхонаси директори Ҳюнг Ҳо Леэ ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Лазиз Тангриев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва бугунги кунда амалиётга самарали татбиқ этилаётган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида республикани ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида турли йўналишларда ислоҳотлар олиб борилаётганини таъкидлади.
 
Учрашувда Корея Республикасининг Эксимбанк муассасиси томонидан 14,6 миллион АҚШ долларига молиялаштирилаётган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида амалга оширилаётган “Миллий умутаълим кутубхона” лойиҳаси мазкур давлатнинг электрон кутубхона тажрибаси асосида яратилаётгани, бу борада кореялик мутахассисларнинг кўмагини таъкидлаб, “Кореяга нигоҳ” лойиҳасини янада кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашишни давом эттиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканини билдирилди.






Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Лазиз Тангриев Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар