...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Барселона” тўхтамаяпти! Каталонияликлар таркибига 300 миллион евролик футболчи қўшилди


20:28, 12.07.2018 Спорт
 8 578

Футболчи ўтган мавсум “Севилья” таркибида 35 марта майдонга тушган.

“Севилья” клуби ҳимоячиси Клеман Лангле расман “Барселона” футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.
 
Каталонияликлар франциялик 23 ёшли футболчи учун “Севилья”га унинг товон пули – 35,9 миллион евро тўлаган. Лангле 2023 йил 30 июнь кунига қадар шартнома имзолади ва товон пули – 300 млн евро этиб белгиланди.
 
Маълумот учун, футболчи ўтган мавсум “Севилья”да 35 марта майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли узатма муаллифига айланган.
 
Аввалроқ, “Qalampir.uz” “Барселона” Бразилиянинг “Гремио” клубидан ярим ҳимоячи Артур Рамосни трансфер қилгани ҳақида хабар берган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Барселона Клеман Лангле 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!