...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага 10 вилоятда ёмғир ёғади


17:57, 21.11.2018 Бу қизиқ
 8 968

Пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 22 ноябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +4...+6, кундузи +13...+15 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
 
Фарғона водийсида ҳаво кечаси 0...+5, кундузи +8...+13 даража бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етиб, ёмғир ёғиши кутилади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +10...+15 даража бўлиб, 12-17 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +8...+13 даража бўлиб, ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етади.



Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +12...+17 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етади ва ёмғир ёғади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0, кундузи +2...+7 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сни ташкил этади. Ҳаво булутли бўлиб, кечаси қор аралаш ёмғир ёғиши мумкин.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -5...0, кундузи эса +2...+7 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб қор ёғиши мумкин.
Сарвиноз Ҳайдарова

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!