...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентнинг қарорига “Халқ банки” лаббай деб чиқди


13:07, 21.12.2018 Реклама
 8 884

Мусобақа ғолиблари Ёшлар иттифоқининг Халқ банкидаги етакчилар кенгаши томонидан эсталик совғалар билан тақдирланди.

Акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан тизимда меҳнат қилаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида мунтазам равишда турли спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилади. Ушбу мусобақада ғолиб бўлган ходимлар моддий ва маънавий томондан рағбатлантириб борилади.
 
Яқинда Ёшлар иттифоқининг Халқ банкидаги етакчилар кенгаши томонидан тизимда меҳнат қилаётган ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш мақсадида “Стол тенниси-2018” спорт мусобақаси ташкил этилди.
 
Мазкур мусобақада Халқ банки Марказий аппарати, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти филиалларидан жами 50 нафар ходим иштирок этиб, ғолиблик учун куч синашди.
 
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Халқ банки марказий аппарати Таҳлил ва маркетинг департаменти, бошқарма бошлиғи Ориф Нигматов 1-ўринни, банкнинг Тошкент шаҳар Учтепа филиали бош мутахассиси Баҳодир Каримов 2-ўринни ҳамда Халқ банки марказий аппарати ходими Бахром Каримов 3-ўринни қўлга киритди. 
 
Мусобақа ғолиблари Ёшлар иттифоқининг Халқ банкидаги етакчилар кенгаши томонидан эсталик совғалар билан тақдирланди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан куни кеча имзоланган “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида мунтазам равишда ходимлар орасида оммавийлашган спорт турлари бўйича спорт мусобақалари ва бошқа жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар ўтказиб борилиши амалиётга жорий этилиши кераклиги таъкидланган эди. 
Реклама ҳуқуқи асосида

Теглар:Халқ банки 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!