Тез кунларда ТИВ янги бинога кўчганлиги ҳақида расмий маълумотни тақдим этади.
Ташқи ишлар вазирлиги ўз хабарида қаерга кўчаётгани ҳақида маълумот бермаган эди. “Qalampir.uz” нашри ТИВнинг янги биноси қаерга кўчиши ҳақида маълумотга эга бўлди.
Унга кўра, ТИВ Халқ банки бош офиси жойлашган бинога кўчади. Маълумот учун, ушбу бино аввал Тошкент шаҳар ҳокимлигига тегишли бўлган. Кейинчалик Халқ банкига ноль балансда ўтказиб берилган.
“Ташқи ишлар вазирлигининг янги бинога кўчганлиги ҳақида расмий маълумот тез кунда ТИВ сайтига жойлаштирилади. Янги манзил Тошкент шаҳри Амир Темур шоҳ кўчаси, 3-уй”, дейди ТИВ Матбуот хизмати.
Маълумот учун, Халқ банкининг бош офиси Тошкент шаҳри Қатортол кўчаси 46-уйга кўчиб ўтди.