...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пенсия вақтида берилмайди, кексалар сарсон! Иддаоларга Халқ банки расмийлари жавоб қайтарди


16:20, 19.06.2018 Жамият
 5 723

Танқидий мақола муаллифи Абдулла Шеров Халқ банкининг пенсия тизимига нисбатан эътироз билан чиққан.

Ўтган ҳафта ижтимоий тармоқлар ва айрим интернет-нашрларда Халқ банки фаолиятига, айниқса, пенсия тарқатиш тизимига нисбатан танқидий руҳдаги мақолалар эълон қилинди. Унда муаллиф Абдулла Шеров Сергели туманида ўзи гувоҳ бўлган воқеаларни қаламга олган. Муаллифнинг ёзишича, “Халқ банки” ходимлари томонидан пенсия исталган вақтда тарқатилади.
 
Муаллифнинг гувоҳ бўлишича, Сергели туманида ёши каттароқ бир киши онасининг тоби йўқлигини, ўзи кела олмаслигини айтиб, унинг паспорти билан пенсияни олишни сўраган. Банк ходими эса унинг илтимосини рад этган. Кекса онахон эса пенсиясини олиш учун базўр ўзи етиб келган. Ходим эса ташқарига чиқиш мумкинмаслиги, онахонни ичкарига олиб киришлари кераклигини айтган. Мақолада Абдулла Шеров ушбу ҳолатни танқид остига олган.
 
Миллий матбуот марказида ташкил этилган Матбуот анжуманида Халқ банкининг Пул муомаласи ва касса операциялари департаменти директори Жасур Маҳмудов ушбу масалага тўхталиб, муаллифнинг ёзганларига қонуний жавоб қайтарди:
 
“Адлия вазирлигидан жорий йилнинг 14 мартида 2980-сон билан рўйхатдан ўтган “Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар тўлашни ташкил этиш тўғрисида”ги йўриқноманинг  5-бандига асосан пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар қайдномаларга мувофиқ ҳар ойда етказиб бериш (топшириш) даври мобайнида пенсия ва нафақа олувчининг яшаш жойи бўйича шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда нақд пул шаклида топширилиши белгилаб қўйилган. 
 
Аниқроқ қилиб айтганда, пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни қайдномада кўрсатилмаган шахсларга ишончномасиз топшириш қатъиян тақиқланган.    
 
Абдулла Шер мақоласида, “Эшик олдида тумонот одам. Навбатга турдим. Шу пайт  ўрта ёшли бир киши келиб, онасининг паспортини кўрсатди ва онаси 90 ёшдан ошганлигини, юришга қийналишини, эртага бир ёққа бораётгани учун уйда бўлмаслигини айтиб, унинг нафақасини сўради.” деган. 
 
Бу ҳам Адлия вазирлигидан жорий йилнинг 14 мартида 2980-сон билан рўйхатдан ўтган йўриқноманинг 6-бандига асосан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни сайёр кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахсларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар Халқ банки филиали томонидан бевосита уларнинг яшаш жойига етказиб берилиши белгилаб қўйилган.
 
Айни вақтда ётоқдаги пенсионерларнинг пенсия ва нафақа пулларини уларнинг уйларига етказиб бериш банк бошқаруви томонидан кунлик назоратга олинган бўлиб, бугунги кунда ойма-ой 755 мингга яқин фуқароларнинг маблағлари уйларига етказиб берилмоқда.  
 
Шу ўринда фуқароларимиздан пенсия ва нафақаларни тарқатишда банк ходимларига юклатилган вазифаларни тўғри тушунишларини, агарда ўрнатилган тартибга амал қилинмаслиги оқибатида пенсия ва нафақаларни ишончномасиз бериб юборилиши сабаб муаммоли вазиятлар юзага келиши мумкин. Бу эса пенсионер пулини ололмасдан банк ходимига нисбатан хар ҳил даъволар қилишига ва унга қатъий чоралар кўрилишига олиб келади”.
 
Танқидйи мақола муаллифи Абдулла Шеров ўз иддаоларида жорий йилнинг 7 май куни турмуш ўртоғи билан Сирғали туман “Ҳабибий” маҳалласига пенсия олгани борганини, нафақа банк ходимларининг кайфиятига қараб соат 9:00 дан эмас, балки 14:00 дан бошлаб тарқатилишини ёзган. Халқ банкининг Пул муомаласи ва касса операциялари департаменти директори Жасур Маҳмудов бу эътирозга ҳам муносабат билдирди.
 
“Эътибор қилган бўлсангиз, Абдулла Шеров мақоласида жорий йилнинг 7 май куни соат 10:00 ларда маҳаллага борганини, одам кўп, навбатда турганлар 50 кишидан  ортиқлигини ёзган. Бунинг устига нафақа соат 9:00 дан эмас, банкнинг кайфиятига қараб, 14:00 дан тарқатилишини ёзган.   
 
Буни ўрганиб кўрганимизда, Сирғали туман “Ҳабибий” маҳалласи пенсия ва нафақаларни тарқатиш маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган графикка асосан ҳар ойнинг 9-13 саналарида тарқатилиши белгиланган бўлиб, 9 май “Хотира ва қадрлаш” байрам куни муносабати билан “Ҳабибий” маҳалласига 2 кун олдин, ойнинг 7 санасида олдинги маҳаллада эртароқ пенсия маблағлари тарқатилганлиги сабабли соат 14-00 атрофида сайёр касса ходимлари маҳаллага бориб пенсия маблағлари тарқатилиши бошланган. 
 
Маҳалла йиғини фаоллари томонидан пенсионерларни навбатма-навбат пенсия пулларини олиб кетиши белгиланган. 
 
Пенсионер Абдулла Шеров ва унинг турмуш ўртоғи Шерова Яқутнинг паспортлари бўйича Сирғали тумани “Ҳабибий” маҳалласида руйхатда турсада ҳақиқатда Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида истиқомат қилиши маълум бўлди. Бу ўз навбатида мазкур пенсионерларнинг ортиқча вақт сарфлашига (келиб-кетиш) олиб келган”.

Теглар:Халқ банки Пенсия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар