...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда йирик халқаро юридик форум ўтказилади


11:49, 05.02.2019 Жамият
 1 602

Форум тадбирлари ўзбек, инглиз ва рус тилларида олиб борилади.

Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 25-27 апрель кунлари “Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форуми ўтказилади.
 
Халқаро юридик форум Ўзбекистон тарихида илк маротаба ташкил этилмоқда.
 
Форум “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” учун тасдиқланган давлат дастури ҳамда Ҳукуматнинг 2019 йил 24 январдаги фармойишига асосан ташкил этилмоқда.
 
Форумда Ўзбекистон ва бир қатор хорижий мамлакатлар адлия вазирлари, суд, прокуратура ва бошқа давлат органлари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, дунёнинг етакчи юридик ва консалтинг фирмалари вакиллари, адвокатлар, юриспруденция соҳасидаги таниқли олимлар, мутахассислар ва экспертлар қатнашишлари кутилмоқда.
 
Форум қатнашчилари “Сифатли давлат бошқаруви”, “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-хуқуқ тизимини ислоҳ қилиш”, “Фаол инвестицион сиёсат” йўналишлари бўйича мунозара сессиялари, давра суҳбатлари, мастер-класс ва тақдимотларда иштирок этишлари, халқаро даражадаги ва миллий экспертлар лекцияларини тинглашлари, муҳокамаларда қатнашишлари мумкин бўлади.
 
Жорий йил Ўзбекистонда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан, Форумда Ҳукумат вакиллари билан хорижий бизнес тузилмалари вакиллари ўртасида инвестицион ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш учун имконият яратилади.
 
Шунингдек, хорижий қатнашчилар Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик (идора) ва бошқа давлат ташкилотлари раҳбар ходимлари билан учрашувлар ташкил этиш ҳақида мурожаат қилишлари мумкин ва ташкилотчилар бундай сўровларни имкон қадар амалга оширишга ҳаракат қиладилар.
 
Форум “Йилнинг энг яхши адвокати”, “Йилнинг энг яхши адвокатлик тузилмаси” ва “Йилнинг энг яхши корпоратив ҳуқуқшуноси” номинациялари бўйича тақдирлаш маросими билан якунланади.
 
Форум тадбирлари ўзбек, инглиз ва рус тилларида олиб борилади.
 
Бугунги кунгача Форумни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда чора-тадбирлар режаси тасдиқланди, Форумнинг http://tashkentlawspring.uz расмий сайти ишга туширилди.
 
Форумда иштирок этишни қулайлаштириш мақсадида унинг расмий веб-сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтиш имкони яратилди.

Теглар:Tashkent Law Spring Халқаро юридик форум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар