Ҳайкал ўрни нима билан тўлдирилиши ҳозирча номаълум.
4 май тунида Тошкентдаги Марказий вокзал рўпарасидаги “Тошкент герби” монументи олиб ташланди. Бу ҳақда “Ташкент Ретроспектива” саҳифаси хабар бермоқда.
“Яна бир яхши янгилик. 4 май тунида Тошкентдаги Шимолий вокзал рўпарасида ўрнатилган “Тошкент герби” монументи олиб ташланди. Ҳайкал ўрни нима билан тўлдирилиши ҳозирча номаълум”, дейилади хабарда.
Монумент лойиҳаси “Тошкентбошплан ЛИТИ” институти томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, икки қўл ва танга шаклидаги Тошкент герби тасвирланган ушбу монумент вокзал қаршисидаги майдонга 1996 йилда ўрнатилганди.
Ҳайкал меъмори Н.Г.Наруцкая, ҳайкалтарош Р.Авакиян бўлиб, унинг пойига “Тошкентимизни ёмон кўзлардан асрасин” деб ёзиб қўйилган эди.
Кўпчилликка “ғалати” кўринадиган ҳайкал халқ орасида “танга ушлаб турган қўллар” дея аталган. 1995 йилга қадар ушбу майдонда “14 тошкент комиссарлари” ҳайкали қад ростлаган эди.

Акмалхон Эшонхонов