...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Матбуотчилар уйи” қутқарилди, “Тошбозорсавдо” кредитни тўлайди


09:16, 07.05.2018 Жамият
 2 344

“Тошбозорсавдо” уюшмаси “Ўзсаноатқурилиш” банкидан олинган кредит пулларини ўз ҳисобидан тўлайди.

Аввалроқ, Тошкент марказидаги халқ тилида “Газета корпуси” номи билан машҳур бўлган етти қаватлик бино МИБ томонидан бошланғич баҳоси 18 млрд 750 млн сўм билан аукционга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Эндиликда “Матбуотчилар уйи” аукциони тўхтатилган, мазкур масала тафсилотларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги ЎзАга маълум қилди.
 
“Тошбозорсавдо” уюшмаси “Ўзсаноатқурилиш” банкидан олинган кредит пулларини ўз ҳисобидан тўлайди. 2016 – 2017 йилларда “Ўзсаноатқурилишбанк”дан “Тошбозорсавдо” уюшмаси учун Тошкент шаҳридаги бозорларни реконструкция қилиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги қарори билан пул маблағи олинган.
 
Гаров таъминоти сифатида эса “Матбуотчилар уйи” кўрсатилган. Орадан бир ярим йил вақт ўтишига қарамасдан уюшма томонидан кредит қарзлари қопланмаган. Оқибатда “Матбуотчилар уйи” Миробод тумани Мажбурий ижро бюроси томонидан аукционга қўйилади.
 
“Тошбозорсавдо” томонидан кредит қопланмаганлиги оқибатида шаҳар марказидаги журналистлар биноси ўз баҳосидан анча арзон миқдорда аукционга қўйилгани ОАВ томонидан киноя билан “уюштирилган спектаклга” ўхшатилганди. Мақолага Тошкент шаҳар ҳокимияти бефарқ бўлмади.
 
Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчиси мазкур иш ҳужжатлари қайта кўриб чиқилганини маълум қилди. Эндиликда, “Тошбозорсавдо” банкга кредит пулларини ўз ҳисобидан тўлайди. “Матбуотчилар уйи” кредит гаров таъминоти сифатида бекор қилинган.
 
“Матбуотчилар уйи” журналистларда, яъни аввалгидек, Тошкент шаҳар ҳокимияти тасарруфида қолган. Марказий газеталар бошқа манзилга кўчирилмайди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Матбуотчилар уйи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар