...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналду жароҳат, Месси карточка олган “эл-класико” тафсилотлари


05:52, 07.05.2018 Спорт
 5 380

“Барселона” – “Реал” Мадрид” ўйини 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди.

Испания чемпионатининг 36-туридан ўрин олган “Барселона” – “Реал” Мадрид” ўйини 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди.
 
Ўйиннинг дебюти мезбонларга омадли келди Серхи Роберто ўнг қанотдан тезлик олди ва тўпни жарима майдонига ташлаб берди, у ерда Луис Суарес тўпга тўхтатмасдан зарба берди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.



14-дақиқада Тони Кроосдан узатма қабул қилиб олган Карим Бензема тўпни дарвозабон майдончаси томон ташлади, у ерда Криштиану Роналду бўш қолган дарвозани ишғол қилиб, мувозанатни тиклади.



Биринчи бўлим якунланиши арафасида Серхи Роберто Марселога нисбатан қўпол ўйнади ва тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди.
 
52-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Луис Суарес тўпни Лионель Мессига узатиб берди, аргентиналик ҳужумчи эса рақиб ҳимоячиларини алдаб тўпни Навас дарвозасига жойлаб қўйди. Бу вазиятда Суарес тўп учун курашда Варанга нисбатан қўпол ўйнаганди, бироқ ҳакам ушбу вазиятга эътибор қаратмади.



72-дақиқада Гарет Бэйл Марко Асенсионинг узатмасидан сўнг жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди ва ҳисобни тенглаштирди.



Шундан сўнг икки жамоада ҳам бир қатор вазиятлар бўлди, бироқ дарвозалар бошқа ишғол қилинмади.



Шу тариқа, “Барселона” Ла Лигадаги мағлубиятсиз сериясини давм эттирди.



“Реал” эса 2-ўриндаги “Атлетико”дан битта кам ўйин ўтказган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди. Мадрид жамоаларини 3 очколик фарқ ажратиб турибди.

Испания чемпионати, 36-тур.
“Барселона” – “Реал Мадрид” 2:2.
Голлар: Суарес (10), Месси (52) – Роналду (14), Бэйл (72).
 
“Барселона”: тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Коутиньо (Нелсон Семеду, 46), Серджи Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста (Паулиньо, 58), Месси, Суарес (Пако Алькасер, 90).
 
“Реал Мадрид”: Навас, Варан, Марсело, Начо (Васкес, 68), Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос (Ковачич, 84), Бэйл, Роналду (Асенсио, 46), Бензема.
 
Огоҳлантиришлар: Начо (12), Варан (31), Суарес (44), Рамос (44), Месси (45), Бэйл (76), Марсело (77), Ракитич (85).
 
Четлатиш: Серхи Роберто (45).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Мадрид Барселона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!