Ўзбекистонлик олимлар мева-сабзавот кукунини нон таркибига қўшган ҳолда ишлаб чиқариш устида иш олиб борди.
“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси ва Тошкент кимё-технология институти ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбатида Ўзбекистонда нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришда маҳаллий мева-сабазвот кукунларидан фойдаланиш жорий этилиши айтиб ўтилди.
ЎзА хабарида айтилишича, Ўзбекистонлик олимлар олма, сабзи, қовоқ, қизил ширин қалампир ҳамда лавлаги кукунининг технологик жараёнга таъсирини ўрганганликлари маълум қилинди. Янгилик тегишли тартибда патентлангани айтиб ўтилди.
Бугунги кунда мазкур янгилик “Тошкентнон” уюшмаси тизимидаги корхоналарда жорий этилиб, истеъмолчиларга турли мева ва сабзавотлар таъми киритилган нон маҳсулотлари етказиб берилмоқда.
Маълумот учун, 2010–2017 йилларда ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва янгиларини ишга тушириш мақсадида 233 инвестиция лойиҳаси амалга оширилган.
Кўплаб тегирмон, омихта ем, уруғлик ва нон цехларига замонавий технологик ускуналар жорий қилинди. Ишлаб чиқариш жараёнида электр энергияси сарфини 15–20 фоизга камайтиришга эришилди. Қарийб 1 минг 800 иш ўрни яратилди.