Алмазбек Атамбоев октябрь ойида Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюради.
ТИВда Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар берди.
Суҳбатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи ҳамда юқори даражадаги музокаралар давомида эришилган кенг кўламдаги келишувларни амалга оширишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Аввалроқ, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштиргани ҳақида хабар берган эдик.