...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон–Афғонистон: темир йўл тармоғи боғлаган ҳамкорлик


19:28, 25.09.2017 Жамият
 3 343

Икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 600 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 99 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорлик бугунги кунда самарали ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда.
 
Алоқаларнинг тасдиғи сифатида 23 сентябрь куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси делегациялари учрашувини келтириб ўтиш ўринлидир.
 
Афғонистон Темир йўллари бошқармаси бош директори Муҳаммад Яма Шамс бошчилигидаги делегация, яъни Афғонистон президентининг МДҲ ишлари бўйича махсус вакили ҳамда ташқи ишлар ва молия вазирликлари вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар берди.
 
Учрашув темир йўл транспорти соҳасида Ўзбекистон ва Афғонистон ҳамкорлигига доир муҳим икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.
 
Ушбу ташриф Ўзбекистон–Афғонистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ташкил этилган. Буни Афғонистон Ўзбекистон учун энг қулай денгизга чиқиш йўли ва экпорт қилиш учун қарийб 40 миллионлик истеъмол бозори эканидан кўриш мумкин.
 
Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликка назар ташлайдиган бўлсак, бунда Ўзбекистоннинг Афғонистонда йирик бизнесни йўлга қўйишга ҳаракат қилётганини кузатиш мумкин.
 
Ўзбекистон Республикаси Афғонистонга кўрсатилаётган халқаро кўмак самарадорлигини таъминлаш мақсадида 2001 йилнинг 16 декабрь куни “Ҳайратон” кўпригини очди.
 
2003 йил 9 ноябрь куни Термиз чегара ҳудудида жойлашган Айритом божхона мажмуасини расмий равишда ишга туширилиб, Афғонистонга мўлжалланган юкларни қисқа вақт ичида расмийлаштириш ва белгиланган манзилга етказиб беришда муҳим аҳамият касб этди.
 
2010 йил охиридан бошлаб Ўзбекистон орқали АҚШ ва НАТО ноҳарбий юкларини Афғонистонга транзит қилиш амалий тадбиқ этилди.
 
Мозори-Шариф–Қобул автомобиль йўлини тиклаш бўйича лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон фаол иштирок этди. Жумладан, мазкур йўналишда уруш вақтида вайрон бўлган 11 та кўприкни қайта тиклаш ишлари Ўзбекистон мутахассислари томонидан амалга оширилди ва фойдаланишга топширилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига мувофиқ 2002 йилнинг бошидан Афғонистоннинг шимолий ҳудудларига электр қуввати узатиш тикланди.
 
2010 йилда (ЛEП-220 Ҳайратон-Пули-Хумри-Кобул) лойиҳасининг ишга тушиши билан Афғонистон пойтахтига Ўзбекистон электр токи етказилиши бошланди. Афғонистон электр токини етказиб бериш ҳажми, афғон томонининг имкониятларидан келиб чиқиб 150 мВат дан 300 мВат гача оширилди.
 
2003 йилнинг 17–18 июнь кунлари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Эронга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон, Афғонистон ва Эрон ўртасида халқаро трансафғон йўлагини барпо этиш бўйича уч томонлама битим имзоланди.
 
2008 йил 20 ноябрь куни Осиё тараққиёт банки, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида “Ҳайратон–Мозори Шариф–Ҳирот” темир йўл қурилиши тўғрисида Меморандум имзоланган эди. Қурилиш ишлари 2010 йил ноябрь ойида шартномада кўрсатилган муддатдан олдин — 7 ой 15 кун эмас, 130 кунда тугалланди.
 
Темир йўл узунлиги 106,5 км (асосий йўлнинг узунлиги 75 км) дан иборат бўлиб, бир кунда 16 та поезд ёки 9 млн. тоннадан ортиқ юкни ўтказиш имкониятига эга. Лойиҳани амалга ошириш доирасида 2 станция, 2 та разъезд, ва Мозори-Шариф станциясида контейнерлар сақлаш мажмуаси ҳамда Ҳайратон темир йўл станцияси модернизация қилинди.
 
2011 йил август ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АК ва Афғонистон ҳукумати ўртасида “Ҳайратон–Мозори-Шариф” темир йўлидан фойдаланиш тўғрисида 3 йиллик битим имзоланди. Мазкур темир йўлдан 2012 йил февраль ойидан фойдалана бошланди.
 
Ўзбекистон томонидан Мозори-Шариф–Қобул йўлида 11 та йўл ўтказгичи қуриб берилди. Ушбу коммуникацион қурилмалар, Афғонистонинг иқтисодий тикланишининг дастлабки босқичида марказ билан “Шимол” ўртасидаги алоқаларни узлуксиз тарзда таъминлаб берди.
 
2010 йилнинг биринчи квартилида “Азия трейдинг” афғон компанияси билан ҳамкорликда Мозори-Шариф шаҳрида “GM Uzbekistan” компаниясининг дистрибютерлик маркази очилди.
 
2014 йилда икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 600,9 млн. АҚШ долларини ташкил этди (экспорт —600,1 млн ва импорт — 0,8 млн АҚШ доллари ҳисобида).
 
Ушбу маълумотлардан кўриш мумкинки, Ўзбекистон Афғонистонда кўплаб лойиҳаларни амалга оширмоқда. Бу эса мамлакат келажагини белгиловчи, унинг тараққиётида муҳим ўрин тутувчи стратегик қарор эканлигини кўрсатади.
 
Ўзбекистон Хитой, Ҳиндистон ва Эрон сингари мамлакатлар иқтисодий ўйин олиб бораётган ҳудудда ўз манфаатларини ҳимоя қилишга интилмоқда. Кейинги босқичда эса Покистон билан ҳамкорликни янада кенгайтириш халқаро сувларга чиқиш учун катта имконият яратади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистон Афғонистон Темир йўллар Ҳамкорлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар