Соат 15:00 да қизнинг онасининг телефонига товон пули талаб қилиб, ёзилган хабар келган.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, соат 15:00 да қизнинг онасининг телефонига қуйидаги мазмундаги хабар келган:
“Агар қизингни қайтиб кўришни хоҳласанг, мен айтган пулни олиб кел. Акс ҳолда уни қайтиб кўрмайсан”.
Тезкор-қидирув натижасида Ойқизнинг ери аниқланган. У Чилонзор метроси ҳудудидан топилган. Ўшанда Ойқиз ўғирланмагани, у ўзининг ўғирланишини уюштиргани маълум бўлган.
Қиз шу тариқа ўзига кам эътибор берувчи ота-онасининг диққатини жалб қилмоқчи бўлган. Олинган пулни эса муҳтожларга беришни режалаштирганини маълум қилган