...
МЕНЮ
ONLINE TV

Магнитогорскда қутқарув ишлари якунланди


09:48, 04.01.2019 Олам
 3 103

Вайроналар остида ҳеч ким қолиб кетмагани таъкидланди.

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги  Челябинск вилояти Магнитогорск шаҳридаги турар-жой биноси қулаган жойда қидирув-қутқарув ишлари якунланганини маълум қилди.
 
Қутқарув ишлари 31 декабрда бошланиб, 4 сутка давом этди. Бино қолдиқлари остидан 39 кишининг жасади топилди. Олти киши тирик қутқариб олинди. Улардан бири 11 ойлик бола.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 31 декабрь куни тонгда Россиянинг Магнитогорск шаҳридаги кўп қаватли уйда портлаш бўлиши натижасида бутун бир подъезд қулаб тушганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Магнитогорск 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!