Ёдгорой Мирзаева Вьетнамда хотин-қизлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашмоқда.
Шунингдек, Рио олимпиадаси иштирокчиси 57 кг оғирликдаги тажрибали боксчи қизимиз Ёдгорой Мирзаева эса ўзининг дастлабки жангини 5 ноябрь куни ўтказиши ҳақида ҳам маълумот бергандик.
Бугун ЎзА хабар беришича, боксчи юртдошимиз Ёдгорой Мирзаева рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ёдгорой Мирзаева Вьетнамда хотин-қизлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашмоқда.
Ёдгорой вазни 57 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги чорак финал баҳсида Жанубий Корея вакили Ко Хюн-Юнгга қарши рингга кўтарилди. Боксчимиз рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Таҳририятимиз номидан Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида ўтаётган аёллар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпионатида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар омад тилаймиз!