...
МЕНЮ
ONLINE TV

Боксчи қизларимиз ҳам Осиёда етакчи бўла олишадими?


18:31, 02.11.2017 Спорт
 1 920

Аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси тўлиқ таркиб билан иштирок этмоқда.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида аёллар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпионатига старт берилди.
 
Биринчи кунги жангларда ўзбекистонлик боксчи қизлариштирок этишади. Жумладан, 48 кг вазн тоифасида терма жамоа аъзоси Турсунбоева Фотимахон мўғулистонлик Очирбат Жаргалан билан куч синашади.
 
3 ноябрь куни эса 51 кг вазнли боксчимиз Турсуной Раҳимова индонезиялик рақибаси Сугуро Алдриан Биатриксга рингга кўтарилади.
 
Рио олимпиадаси иштирокчиси 57 кг оғирликдаги тажрибали боксчи қизимиз Ёдгорой Мирзаева эса ўзининг дастлабки жангини 5 ноябрь куни ўтказади.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Осиё чемпиоанти Вьетнам Турсунбоева Фотимахон Турсуной Раҳимова Ёдгорой Мирзаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!