...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов Тошкентда Дмитрий Медведев билан учрашди


18:25, 02.11.2017 Жамият
 3 262

Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев расмий ташриф билан икки кун мобайнида Ўзбекистонда меҳмон бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тошкентда Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашди.
 
 “Бугун ҳақиқатдан ҳам ҳужжатларнинг катта тўплами имзоланади”, деди Арипов билан учрашув давомида Дмитрий Медведев.
 
Учрашувда “Россия Федерацияси билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган”, деди Ўзбекистон бош вазири. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга қилган давлат ташрифи Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг янги саҳифасини очди.
 
Бугунги ташриф давомида Дмитрий Медведевга бош вазир биринчи ўринбосари Игорь Шувалов, бош вазир ўринбосари Дмитрий Рогозин, Адлия вазири Александр Коновалов, Савдо вазири Денис Мантуров, Иқтисодни ривожлантириш вазири Максим Орешкин, Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Максим Топилин, “Росатом” бош директори Алексей Лихачев ҳамкорлик қилмоқда.
 
Бош вазир ўринбосари Сергей Приходьконинг таъкидлашича, 2 ноябрь куни Дмитрий Медведевни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиеёв билан учрашиши ҳам режалаштирилган.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Россия бош вазири Дмитрий Медведев 2017 йилнинг 5 апрель куни Шавкат Мирзиёев билан Москвада учрашганди.
 
2017 йил 28 март куни эса икки давлат бош вазирлари ўртасида учрашув бўлиб ўтганди. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Шавкат Мирзиеёв Абдулла Арипов Дмитрий Медведев Ўзбекистон Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар