...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси 10 та гол фарқи билан ғалаба қозонди


18:14, 02.11.2017 Спорт
 3 567

Шри-Ланка терма жамоаси дарвозасига Жаҳонгир Абдусаломовнинг ўзи 4 та гол урди!

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун, 2 ноябрь куни U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичидаги ўз иштирокини бошлади.
 
Бош мураббий Александр Мочинов шогирдлари дастлабки баҳсни Шри-Ланкага қарши ўтказиб, йирик 10:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
 
Ўзбекистон терма жамоаси сафида Жаҳонгир Абдусаломов 4 та гол киритган бўлса, Ислом Кенжабоев ва Санжар Зокиров дубль қайд этишди. Шунингдек, Дилшод Саидов ва Акмал Мозговой биттадан голга муаллифлик қилишди.
 
U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичи
2 ноябрь, 2-тур
 
Душанбе, “Помир” стадиони.
 
Шри Ланка–Ўзбекистон — 0:10.
Ҳакам: Аммар Иброҳим Ҳасан Маҳфуд (Баҳрайн).
 
Голлар: Жаҳонгир Абдусаломов (3, 21, 78, 89), Дилшод Саидов (11), Ислом Кенжабоев (18, 25), Санжар Зокиров (63, 67), Акмал Мозговой (83)
 
Ўзбекистон U-19: Умиджон Эргашев, Алишер Салимов, Дилшод Саидов, Сухроб Иззатов, Бобуржон Асқаров, Расул Йўлдошев, Ислом Кенжабоев (Асадбек Собиржонов, 56), Иброҳим Йўлдошев (Жасурбек Эрмаматов, 46), Акмал Мозговой, Санжар Зокиров (Жасур Раҳимов, 67), Жаҳонгир Абдусаломов.
 
Шри-Ланка U-19: М.Асрас, А.Кавиду, П.Кавинда (Чамат Рашмитха, 66), П.Кумара (К.Сажентан, 70), С.Дилхара, А.Модушан (Н.Малшан, 79), Ж.Рифхан, Разуния М.Шабир, М.Аман, В.Мадумал, С.Тхиванка.
 
Маълумот учун, Александр Мочинов шогирдлари Осиё чемпионати саралаши доирасидаги келгуси баҳсни 4 ноябрь куни Мальдив ороллари терма жамоасига қарши ўтказишади.
 
Учрашув Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:U-19 Осиё чемпионати Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!