Бироз танаффусдан сўнг яна ижод оламига шўнғиб кетган хонанданинг бу қўшиғи ҳам хитга айланармикан?
Ҳар бир инсон берилган ҳаёт учун аввало Яратганга шукрона айтса, кейин яшашни ўргатган ота-онасига миннатдорлик билдиради.
“Премьера” лойиҳамиз орқали бугун эътиборингизга ҳавола этмоқчи бўлган тарона ҳам сизларга беғубор туйғуларни тақдим этса, ажаб эмас.
“Яхши қол”, “Севгисини айтолмаган қиз”, “Адашдим”, “Муҳаббат бахти”, “Соғиндим” каби қўшиқлар ижрочиси Ҳилола Ҳамидова бу сафар сокин таронани тақдим этади.
“Ота-она” деб номланган қўшиқнинг сўзи Сарвиноз Садафга тегишли, мусиқасини эса Дилдора Ниёзова басталаган.
Ушбу қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.