Ушбу қўшиқни куйлар экан, Юлдуз Усмонова ҳаётда жуда кўп яхши ва ёмон кунларни кўрганини айтади.
Хонанда навбатдаги концертида ҳам энг янги қўшиқлари билан чиқиш қилмоқда. Улар орасида эса “Дўстларим” номли қўшиқнинг ўзига яраша ўрни бор.
Ушбу қўшиқни куйлар экан, Юлдуз Усмонова ҳаётда жуда кўп яхши ва ёмон кунларни кўрганини айтади.
“Бугунги кунда дўстлик арзонлашиб кетди. Одамлар майда нарсалар билан кўп овора бўлиб қоляпти. Ўша майда нарсаларни, деб дўстлик сотиляпти. Кимга ишонишингни ҳам билмай қоласан”, дейди хонанда.
Қўшиқ сўзлари ҳаётий. Кишини мушоҳадага чорлайди. Ушбу қўшиқни эксклюзив тарзда эътиборингизга ҳавола этамиз.
Қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.