...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ойбек ва Нигорадан фарзандига аталган қўшиқ премьераси: Дарвоқе, улар яна фарзанд кутмоқда


18:14, 09.01.2018 Премьера
 11 922

“Ширинтойим” номли ушбу тарона кичкинтойнинг 1 ёшга тўлиши муносабати билан куйланган бўлиб, қўшиққа клип ҳам суратга олинган.

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора фарзандли бўлганидан кейин ижодга маҳкам бел боғлади. Натижа эса ёмон эмас. Хонандаларнинг қўшиқларига аввалигига қараганда анча “сон теккан”. Тингловчилар қўшиқларни яхши кутиб олишяпти.
 
Албатта, оила қуриш, фарзандли бўлиш, шахсий ҳаётдаги янгиликлар ҳам бир одамнинг ишида ижобий натижа кўрсатади. Ойбек ва Нигора эса қўшиқлари орасига илк фарзанди Имронбекка аталга қўшиқни ҳам қўшиб қўйишни маъқул кўрдилар. “Ширинтойим” номли ушбу тарона кичкинтойнинг 1 ёшга тўлиши муносабати билан куйланган бўлиб, қўшиққа клип ҳам суратга олинган.
 
Ушбу қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.
 
Дарвоқе, айни дамда яна фарзанд кутаётган “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора эртага, 10 январь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига жўнаб кетмоқда. 
 

Теглар:Ойбек ва Нигора Премьера 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!