...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юлдуздан премьера: Конституция байрамига бағишланган қўшиқни қарши олинг


18:50, 07.12.2017 Премьера
 8 759

Ушбу қўшиқ шеъри сўнгги вақтларда Юлдуз Усмонованинг доимий ҳамкорига айланиб қолган Амир Худойбердига тегишли. Мусиқани эса Юлдуз Усмонованинг ўзи ёзган.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов —“Энг гўзал ва дилбар қўшиқлар Ватан ҳақидаги қўшиқлардир. Бундай жозибадор қўшиқлар эл-элатларни бирлаштиради, уларни тинч-тотув яшашга, Ватанни ҳар томонлама юксалтиришга, кўз қорачиғидек асраб-авайлашга ва кўксини қалқон қилишга даъват этади. Замонлар ўтаверади, аммо Ватан абадийдир. Ватанни севиш, суюб-ардоқлаш, бор вужудинг билан жўшиб куйлаш эса энг олий бахтдир”, деган эди.
 
Ватан мадҳ этишда, у ҳақида энг гўзал қўшиқлар яратишда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага етадигани борми? Унинг бундан 10-20-30 йил аввал яратган қўшиқлари ҳамон тилларда, ҳамон мусиқаси янгради дегунча, қўшиқчига жўр бўламиз. “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон”, “Нима қилдик Ватан учун?”, “Элда бўлсин”, “Халқ бўл, элим” номли қўшиқларни тинглаганимиз заҳот қалбимизда Ватанга бўлган чексиз муҳаббатимиз янада жўш уради.
 
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова юрт байрамларига қандай ҳозирлик кўришни, қандай совға тайёрлашни яхши билади. Хонанда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига атаб “Қалбларда Ватан” номли янги қўшиқ яратди.
 
Ушбу қўшиқ шеъри сўнгги вақтларда Юлдуз Усмонованинг доимий ҳамкорига айланиб қолган Амир Худойбердига тегишли. Мусиқани эса Юлдуз Усмонованинг ўзи ёзган. Қўшиққа мусиқий сайқални Ғулом Турсунов берган.
 
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ижросидаги “Қалбларда Ватан” номли қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз. 
 

Теглар:Юлдуз Усмонова Премьера 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!