...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқ қабулхоналари энди тезкор давлат хизматлари агентлигига айлантирилади


18:34, 07.12.2017 Жамият
 5 577

Шавкат Мирзиёев Президентнинг Халқ қабулхоналари номини ўзгартириш таклифини киритди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллиги муносабати ўтказилган тантанали маросимда нутқ сўзлаб, ҳар бир вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлиги қошида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси очилиши ҳақида айтган эди.
 
2017 йилда Президентнинг Халқ қабулхонаси барча вилоят, шаҳар ва туманларда иш бошлади.
 
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 7 декабрь куни Конституция қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимдаги нутқи Халқ қабулхонаси одамларнинг ишончини оқлаганини таъкидлаб, бу тизим фаолиятини ривожлантириш масаласига тўхталди.
 

Президентга кўра, Халқ қабулхонасига бир йилда бир ярим миллион мурожаат келиб тушган.
 
“Халқ қабулхонаси Президентга буйсунади. Бу эса давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига йўналтирамиз. Халқ қабулхоналари энди тезкор давлат хизматлари агентлиги деб юритилади”, деди давлат раҳбари.
 
Маълумот ўрнида, жорий йил якунлари ва янги йилга ном бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқин кунларда Олий Мажлис палаталарига тақдим этиладиган Мурожаатномасида атрофлича фикр юритилади.
 

Теглар:Президент нутқи Конституцияга 25 йил Халқ қабулхонаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар