...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатидаги юришини бошлайди


14:27, 09.01.2018 Спорт
 2 785

Ўзбекистонликларга илк ўйинда Қатар терма жамоаси тўқнаш келади.

Бугун, 9 январь куни Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди.
 
Хитой мамлакати мезбонлик қилаётган Осиё чемионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси “А” гуруҳидан жой олишган.
 
Гуруҳ босқичида ўзбекистонликларга Хитой, Қатар ва Уммон терма жамоалари тўқнаш келишади.
 
Бугун Тошкент вақти билан соат 16:30 да Ўзбекистон дастлабки баҳсда Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашувни “Спорт” телеканали жонли эфирга узатади.
 
Равшан Ҳайдаров мазкур ўйин майдонга тушадиган асосий таркибни танлади.
 
Ўзбекистон ОТЖ: 12.Дилшод Ҳамроев, 13.Исломжон Қобилов, 2.Рустам Ашурматов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Акром Комилов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилбек Ҳамробеков, 8.Жасур Яхшибоев, 17.Достон Ҳамдамов, 10.Жавоҳир Сиддиқов, 9.Забиҳилло Ўринбоев.
 
Гуруҳ босқичидаги қолган учрашувлар 12 ва 15 январь куни бўлиб ўтади.
 
12 январь соат 13:00 Ўзбекистон – Хитой.
15 январь соат 13:00 Уммон – Ўзбекистон.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!