Бунда бир поезд иккинчисини ўтказиб юбориш учун тўхтаб турганда, унинг орқасидан иккинчи поезд келиб урилган.
Жанубий Африка Республикасида иккита йўловчи ташиш поезди тўқнашиб кетган. Бу тўқнашув Жермистон шаҳри яқинида рўй берган.
Бунда бир поезд иккинчисини ўтказиб юбориш учун тўхтаб турганда, унинг орқасидан иккинчи поезд келиб урилган.
Тезкор ёрдам хизматлари вакилларинг айтишича, 200 нафардан ортиқ йўловчи жабрланган. Жабрланганларнинг 163 нафари анча енгил жароҳатланган бўлса, 52 нафари ўртача оғирликда жароҳатланган.
Ҳозирда тиббий ёрдам ходимлари воқеа жойида жабрланганларга ёрдам кўрсатмоқдалар.
Обил Сафаров