Филлар учун хартум асосий қурол ҳисобланади.
Жанубий Африка Республикаси Крюгер Миллий паркида хартумсиз фил боласини топишди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар бермоқда.
Сафари-парк ишчилари жонивор хартумидан қандай айрилиб қолганига ҳеч қандай изоҳ беролмаган. Катта эҳтимол билан уни қайсидир йиртқич жонивор узиб олган. Улар бу ишни ё тимсоҳ, ё арслон қилиши мумкинлигини тахмин қиляптилар. Шунингдек, фил боласи хартуми билан қопқонга тушган бўлиши эҳтимоли мавжуд.
Экологлар жониворнинг аҳволидан ташвишда. Негаки, бу ҳолатда унинг ёввойи оламда яшаб кетиш имкони жуда оз.
Филлар хартумларидан дарахтдаги меваларни узиб олиш, ўтларни юлиш учун фойдаланадилар. Шунингдек, сувни ҳам хартумлари ёрдамида ичадилар.
Хартум йиртқичлар билан жангда асосий қурол. Шунингдек, мазкур аъзо ўзаро мулоқот учун ҳам муҳим. Фил болалари хартуми билан онасининг думини ушлаб олади. Ҳозирда унинг йўқолиб қолиш хавфи ҳам жуда юқори.
Соғлом фил кунига 90 килодан 270 килогача овқат ейди ва 190 литрга яқин сув ичади. Хартумсиз фил бу ишларни уддалай олмаслиги аниқ.

Суннатилла Абдуллаев