...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда илк бор миллий автомобиллар иштирокида мультфильм яратилди


11:49, 17.01.2019 Жамият
 3 647

Мультфильмнинг овозлаштириш жараёнига ҳам катта эътибор қаратилган бўлиб, ҳар бир қаҳрамонга энг машхур актёрлар моҳирлик билан овоз беришган.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан постановкачи режиссёр Абдулатиф Ҳайдаров бошчилигида “Авто саргузаштлар” номли 3D анимацион фильмлар туркумини яратди. Мультфильм сенарийси Исмоил Шомуродов томонидан ёзилган.
 
6 қисмдан иборат мазкур мультфильмни тайёрлаш учун 11 ой вақт сарфланган. Мультфильмнинг  ҳар бир қисми давомийлиги 3-4 дақиқани ташкил қилади. “Авто саргузаштлар” мультфильмини яратишда 15-20 нафарга яқин мутахасис ижод қилган.


 
Фильмда яхши таниш бўлган ўзбек автомобиллари мултқаҳрамонлар қиёфасида номоён бўлган. Мультфильм қаҳрамонларининг қиёфаси иллюстратор, рассом ва мультфильмнинг саҳналаштирувчи рассоми Зилола Ҳамидова томонидан яратилган.
 
Қувноқ автомобиллар яшайдиган замонавий шаҳар моделлаштирилишида меъморий жиҳатдан миллийлик ва замонавийлик уйғунлаштирилган бўлиб,  бунда барчамизга таниш бўлган бино ова иншоатлар, музей, масжид,  меҳмонхоналар, яқин йилларда қурилиши тамомланадиган “Tashkent city” мажмуаси ва бошқа диққатга сазовор жойларнинг мультфильм учун мослаштирилган 3D кўринишини учратасиз.
 
Мультфильмнинг энг асосий ютуқларидан бири – унинг анимацияси. Фильмда динамика жуда кучли, ҳаракатлар тезлиги чет эл 3D мультфильмларидан қолишмайдиган даражага олиб чиқилган.
 
Биринчи яратилган олтита қисмда мультфильм воқеалари марказида кичкинтой Matiz. Шу билан бирга, унинг оиласи  ва яқин дўстлари ҳам эътибордан четда қолмаган. Улар кечираётган саргузаштлар кичкинтой телетомошабинлар учун нафақат қизиқарли,  балки тарбиявий аҳамиятга ҳам эгадир.


 
Мультфильмнинг овозлаштириш жараёнига ҳам катта эътибор қаратилган бўлиб, ҳар бир қаҳрамонга энг машхур   актёрлар моҳирлик билан овоз беришган. Мультфильм бош қаҳрамони Matiz’га маҳоратли актриса Санобар Содиқова овоз берган. Фильмда Санжар Саъдуллаев, Ойбарчин Бакирова, Маҳмуд Исмоилов, Лазиза Аслзода, серқирра актёр Акбархўжа Расулов, 2018 йилнинг энг яхши актрисаси Зилола Ғуломова, Гулноза Жуманазарова, Рустамбек Насриддинов, Аҳрор Алижонов, Ҳабибулла Ортиқов, Ҳамза Хасановлар ўз ишларини аъло даражада уддалашган.

Теглар:Мультфильм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар