Бу делегация таркибида мусиқачилар ҳам бўлади.
Аввалроқ, КХДР ва жанубий Корея давлатларининг делегацияси бугун, 9 январь куни юқори даражадаги учрашув ўтказаётгани тўғрисида хабар берилган эди.
Музокора чоғида Жанубий Корея томони қишки Олимпия ўйинлари вақтида КХДРга нисбатан қўлланилган санкцияларни юмшатишини, лекин расмий Пхеньянга таъсир кўрсатишнинг бошқа халқаро меъёрларига амал қилишини билдирган.
Бу ҳақда Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги вакили Но Гю Док баёнот берган. У ўз баёнотида, “Шимолий Кореянинг Олимпия ўйинларида иштироки давомида санкцияларни юмшатиш бўйича қандайдир чоралар зарур бўлса, биз бу масалани БМТ, АҚШ ва бошқа манфаатдор давлатлар билан келишган ҳолда кўриб чиқамиз”, деган фикрларни билдирган.
Бундан олдинроқ, Шимолий Корея делегацияси қишки Олимпия ўйинларига катта делегация юбориш истагини билдирди. Бу делегация таркиби томошабинлар, мусиқачилар ва журналистлардан иборат бўлади.

Обил Сафаров