...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Корея КХДРни душманлари рўйхатидан чиқарди


16:21, 15.01.2019 Олам
 2 260

Икки корейс давлати ҳозиргача расман тинчлик келишувини имзолаганича йўқ.

Шимолий Корея Жанубий Корея учун энди душман эмас. Bloomberg нашри Корея Республикаси Мудофаа вазирлигининг янги тузиб чиққан “Оқ китоб” деб номаланувчи ҳужжати билан танишган.
 
Ҳужжатда 2010 йилдан бери илк бор КХДР душман давлат деб аталмаган. Аммо ҳозир ҳам икки давлат ўртасида расман тинчлик келишувига эришмаган.
 
Ҳужжатда расмий Пхеньян эгалик қилувчи оммавий қирғин қуроли Корея яриморолида тинчлик учун хавф сифатида эътироф этилган. Аммо ҳарбий ташвиқот ва киберҳужум борасида Шимолий Корея расмий Сеул учун асосий хатар эмаслиги таъкидланган.
 
Таъкидлаш керакки, 2017 йилда Корея Республикаси президенти бўлган Мун Чжэ Ин даврида тузилган “Оқ китоб” ҳужжати КХДРга нисбатан дўстона ёндашув билан ажралиб туради. 2018 йил давомида Мун Чжэ Ин Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан уч марта учрашди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Корея Республикаси-КХДР 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!