...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футзал. Ўзбекистон ярим финалда кучли рақибга қарши ўйнайди


17:42, 08.02.2018 Спорт
 4 567

Эндиликда Ўзбекистон терма жамоасига ярим финалда Эрон терма жамоаси қаршилик кўрсатади.

Ҳозиргина футзал бўйича Осиё чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган Вьетнам ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.
 
Мазкур учрашувда ўзбекистонлик футзалчилар қийинчилик билан 3:1 ҳисобидаги ғалабани сақлаб қолишди.
 
Ўйиннинг иккинчи дақиқасида Дилшод Раҳматов рақибига қарши кўрсатган қўпол ҳаракати учун сариқ карточка билан жазоланди. Шундан сўнг ўзбекистонликлар бироз ҳушёр тортишди ва 9-дақиқага келиб Машраб Одилов томонидан ҳисоб очилди.
 
Биринчи бўлим шиддатли ҳужумлар остида ўтди ва шу ҳисоб сақланиб қолди.
 
Иккинчи бўлимда Вьетнам терма жамоаси бор эътиборини ҳужумга қаратди, бироқ бунга жавобан Ўзбекистон қарши ҳужумда рақибини яна жазолади. Иккинчи гол муаллифи Даврон Чориев.
 
29-дақиқада иккита тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган Ўзбекистон терма жамоаси дарҳол гол ўтказиб юборди ва таблода 1:2 кўриниши пайдо бўлди. Шунингдек, Илҳом Ҳамроев қўшимча дақиқаларда очиқ қолган дарвозани ишғол қилиб, Ўзбекистоннинг ишончли ғалабасини таъминлади.
 
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Вьетнам ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилди, бироқ бугун Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабага бўлган иштиёқи рақибларидан кучлилик қилди ва якунда футзалчилар мусобақа ярим финалига йўлланма олишди.
 
Эндиликда Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалда Таиланд дарвозасига 9 та гол урган, жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган кучли Эрон терма жамоаси билан баҳс олиб боришади.
 
Футзал бўйича ОЧ–2018.
Чорак финал, 08.02.2018.
“Xinzhuang Gymnasium”
Вьетнам – Ўзбекистон 1:3
Голлар: П.Т.Луан 29 - М.Одилов 9, Д.Чориев 29, Илҳом Ҳамроев (39).
 
Вьетнам (биринчи бешлик): 1.Нго Дин Туан, 4.Ко Три Киет, 5.Нго Нгог Сон, 8.Ву Куос Ҳунг, 10.Ву Дук Тунг.
Захира: 2.Нгуен Ван Ҳай, 3.Ли Куос Нам, 7.Пунг Тронг Луан, 9.Тран Таи Ҳай, 11.Чу Ван Тен, 12.Конг Дин Ҳунг, 13.Дин Ван Тоан, 14.Нгуен Дак Ҳай.
 
Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 14.Константин Свиридов, 11.Артур Юнусов, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов.
 
Захира: 12.Акмал Хазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 4.Ихтиёр Ропиев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов, 10.Даврон Чориев.
 
Огоҳлантириш: Д.Раҳматов 2.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Футзал Ўзбекистон Вьетнам Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!