...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футзал. Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби маълум, фақат...


16:28, 08.02.2018 Спорт
 4 684

Бугун мусобақанинг чорак финал ўйинларига старт берилди.

Айни кунларда Хитой Тайпейи мамлакатида футзал бўйича Осиё чемпионати мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
 
Бугун мусобақанинг чорак финал ўйинларига старт берилди.
 
Жумладан, бироз аввал Эрон ҳамда Таиланд терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.
 
Мазкур ўйинда эронликлар Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Хосе Мария Мендез бошқарувидаги Таиландни йирик 9:1 ҳисобида мағлуб этишди ва ярим финал йўлланмасига эга чиқишди.
 
Эндиликда эронликлар ярим финал босқичида Вьетнам – Ўзбекистон жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боришади.
 
Ўзбекистон терма жамоасидан эса бугунги ўйинда фақат ғалаба қозониш талаб этилади.
 
Ҳозирда Вьетнам – Ўзбекистон учрашувида ҳисоб очилди. Машраб Одилов ўйиннинг 9-дақиқасида ўзбекистонликларнеи олдинга олиб чиқувчи тўпни киритди.
 
Футзал. ОЧ-2018.
 
Эрон – Таиланд 9:1.
 
Голлар: Аҳмад Исмоилпур 1,3, Али Асқар Ҳассанзода 4, Ҳуссайин Тойиби 5, 16, 36, Маҳди Жавид 21, Муҳаммад Шажари 24, 35 - Жирават 22.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Эрон Таиланд футзал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!