...
МЕНЮ
ONLINE TV

Енгил атлетика. Надия Дусанова Словакиядаги турнирда қатнашди, навбат Чехиядаги мусобақага


16:02, 08.02.2018 Спорт
 1 598

Надия Дусанова бугун Чехияда ўтказиладиган халқаро мусобақада иштирок этади.

6 февраль куни Словакияда енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналиши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди.
 
Мусобақада енгил атлетиканинг мазкур тури бўйича дунё етакчилари ҳисобланган спортчилар иштирок этди. Улар орасида амалдаги жаҳон чемпиони, кетма-кет 32 та мусобақадан бери ғолибликни қўлга киритиб келаётган, ўз вақтида 206 см натижани қайд этган россиялик Мария Ласицкене ҳам қатнашди.
 
Ундан ташқари Сент Люис вакиласи Спенчер Леверн, болгариялик Мирела Мемирева, италиялик Алессия Трост, Чехия вакили Михаэла Хрубаларни ҳам кўриш мумкин эди.
 
Таъкидлаб ўтиш лозимки, юқорида санаб ўтилган спортчиларнинг шахсий рекорди камида 195 см ни ташкил қилади.
 
Ушбу юлдузлар қатори турнирда Осиёнинг уч карра чемпиони, ўзбекистонлик Надия Дусанова ҳам иштирок этди. Баҳсларда Дусанова 184 см натижа кўрсата олди.
 
Якунда мусобақада россиялик спортчи Мария Ласицкене ўзининг кетма-кет 33-ғалабасини тантана қилди. У 202 см баландликка сакрай олди. Ундан кейинги ўринларни эса Спенчер Леверн ҳамда Алессия Тростлар эгалладилар.
 
Эслатиб ўтамиз, Дусанова бир ҳафта олдин Эронда ўтказилган ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида 187 см баландликка сакраб, олтин медаль соҳибига айланганди.
 
Надия Дусанова бугун Чехияда ўтказиладиган халқаро мусобақада иштирок этади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Надия Дусанова енгил атлетика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!