...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Надия Дусанова Чехиядаги мусобақада олтин медални қўлга киритди


11:03, 09.02.2018 Спорт
 1 911

Энди Надия эртага Францияда ўтказиладиган мусобақада иштирок этади.

Аввалроқ, ўзбекистонлик енгил атлетикачи Надия Дусанова Чехиядаги мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.
 
Баландликка сакраш баҳсларида иштирок этадиган Надия Дусанов Брно шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда қатнашди.
 
Турнирда дунёнинг Чехия, Белорусь, Украина, Люксембург, Ўзбекистон, Италия, Польша, Черногория ва Хорватия каби мамлакатлардан кучли спортчилар ўз омадларини синаб кўришди.
 
Қувонарлиси, ушбу турнирда Осиёнинг уч карра чемпиони ҳисобланган ўзбекистонлик спортчи Надия Дусанова 192 см баландликни забт этиб, турнирдаги энг яхши натижани кўрсата олди.
 

 
Ундан кейинги ўринларни 190 см натижа кўрсатган черногориялик Мария Вукович эгаллади. Учинчи ўрин эса 186 см га сакраган мезбонлар вакили Лада Пейчаловага насиб қилди.
 
Энди Надия бугун, 9 февраль куни Францияда ўтказиладиган мусобақада иштирок этади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Надия Дусанова енгил атлетика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!