Ҳукумат раҳбари Президент вафоти муносабати билан мамлакат халқига ҳамдардлик билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат раҳбари ВСР Президенти Чан Дай Куангнинг бевақт вафот этгани муносабати билан Элчи Фам Ван Фао ва бутун Вьетнам халқига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор этган. Ҳамда Элчихонада очилган Ҳамдардлик китобига қайд киритган.
Эслатиб ўтамиз, Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Чан Дай Куангмаҳаллий ва халқаро шифокор ҳамда профессорларнинг саьй ҳаркатига қарамай 61 ёшида жиддий касаллик туфайли шифохонада вафот этганди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чан Дай Куанг вафоти муносабати билан Вьетнам Социалистик Республикасининг раҳбарияти ва халқига чуқур ҳамдардлик билдирган.