Қутқарув ишларини олиб бораётган ёрдам агентликлари ва ноҳукумат ташкилотлар чекловларга дуч келмоқда.
Ливиядан Европага ўтаётган мигрантлар сони ўтган йилгига қараганда камайган. Лекин денгизда ҳалок бўлганлар сони кескин ошган.
Жорий йилнинг январь-июль ойлари оралиғида Ўртаер денгизида Европага ўтишга уринган ҳар 18 одамдан бири ўлган ёки бедарак йўқолган. Бу кўрсаткич 2017 йилда 1/42 нисбатда бўлган.
Қутқарув ишларини олиб бораётган ёрдам агентликлари ва ноҳукумат ташкилотлар чекловларга дуч келмоқда. 24 сентябрь куни ҳудудда қутқарув ишларини олиб бораётган сўнгги хусусий кема рўйхатга олиниши бекор қилинган.